Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди

Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент” сейсмостанциясининг берган бирламчи маълумотига кўра, 2018 йилнинг 31 январь куни соат 12:08 да Республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг маркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 517 км узоқликда Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғларига тўғри келади. Зилзила марказида қайд этилган зилзила магнитудаси М=6,0 ни ташкил этди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 3-4 балл, Фарғонада 3,5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Бойсунда 4 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг