Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
«Аэрофлот» 31 июлдан бошлаб Москва — Самарқанд — Москва йўналишида тўғридан-тўғри парвозларни қайта тиклайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Аэрофлот» авиакомпанияси 2025 йил 31 июлдан бошлаб Москва – Самарқанд – Москва йўналишида доимий тўғридан-тўғри рейсларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, парвозлар июль ойи охиридан бошлаб ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Чипталарни сотиш аллақачон бошланган.
Парвозлар икки синфда — иқтисодий ва бизнес-классларда жиҳозланган Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
«Аэрофлот» маълум қилишича, 2025 йил октябрь ойига қадар рейслар сонини кунликгача ошириш режалаштирилган.