Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 07/08/2025 Adworld Group жаримага тортилди: Чет элда ноқонуний ишга жойлаштириш билан шуғулланган

Adworld Group жаримага тортилди: Чет элда ноқонуний ишга жойлаштириш билан шуғулланган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи Adworld Group компанияси чет элда ишга жойлаштириш хизматларини тегишли лицензиясиз таклиф этгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Mиграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Компания Черногория, Сербия, Буюк Британия, Литва, Норвегия, Уммон ва Япония каби давлатларда иш ўринларини таклиф қилиб, уларга қонуний асосда жойлашиш мумкинлигини маълум қилган. Асосий тарғибот ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилган. Adworld Group ўзини ишончли воситачи сифатида кўрсатган, аммо текширувлар натижасида маълум бўлишича, бундай фаолият учун зарур лицензия мавжуд бўлмаган.

Жабрланган фуқароларнинг маълум қилишича, улар "хизмат" учун тўловни амалга оширгандан сўнг, компания ўз мажбуриятларини бажармаган. Бундан ташқари, оммабоп блогерлар томонидан компания хизматлари реклама қилингани, аҳоли орасида ишончни оширган.

Ўтказилган текширув натижасида Adworld Group’га нисбатан 112,5 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди. Компания белгиланган муддатда ушбу жаримани ихтиёрий равишда тўламагани сабаб, жаримани суд орқали мажбурий ундириш жараёни бошланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг