Валюта курслари 26/01/2026
$1 – 12084.95
UZS – -0.43%
€1 – 14182.90
UZS – -0.06%
₽1 – 159.31
UZS – -0.43%
Қидириш
Адлия вазирлиги ва KOICA рақамлаштириш ва интеллектуал мулк ислоҳотини муҳокама қилишди

Адлия вазирлиги ва KOICA рақамлаштириш ва интеллектуал мулк ислоҳотини муҳокама қилишди

Адлия вазирлиги ва KOICA рақамлаштириш ва интеллектуал мулк ислоҳотини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида амалий ва ишчи учрашувлар ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Мазкур тадбирлар доирасида Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ҳамда Корея Интеллектуал мулк вазирлигининг Интеллектуал мулк соҳасида ахборот сиёсати бюроси директори Жо Хван Жанг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, рақамлаштириш жараёнлари, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР