Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Адлия вазири Латвия Республикаси элчиси билан учрашди

Адлия вазири Латвия Республикаси элчиси билан учрашди

Адлия вазири Латвия Республикаси элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни адлия вазири Акбар Ташкулов янги тайинланган Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гиртс Яунземсни қабул қилди.

Учрашув бошида адлия вазири Ўзбекистон ҳамда Латвия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда бугунги кунгача эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, давлат хизматчиларининг Латвия илмий марказларида доимий равишда малака ошириб келиши, норма ижодкорлиги каби йўналишларда элчихона билан ҳамкорлик қилиб келинаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Жаноб элчи, ўз навбатида, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини, бугунги кунда элчихона томонидан республикада 10 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, бунда инсон ҳуқуқлари, IТ ва таълим каби йўналишлар қамраб олинганини таъкидлади. Шу билан бирга, адлия ва ҳуқуқ соҳасида ҳам элчихона Адлия вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар истиқболли масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Жумладан, интеллектуал мулк ҳимояси, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг