Валюта курслари 26/11/2025
$1 – 11936.89
UZS – -0.43%
€1 – 13769.20
UZS – -0.39%
₽1 – 151.56
UZS – -0.3%
Қидириш
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиясида Адиз Бобоев вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар Ҳисоб палатаси раиси лавозимида фаолият юритган ва ўтган йилдан буён вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Президент мамлакат фаоллари фикрини тинглаганидан сўнг Бобоев номзодини таклиф этди. Овоз бериш натижаларига кўра, у расман лавозимга тайинланди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, янги ҳоким иш ўринлари яратиш, камбағаллик даражасини пасайтириш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, энергия самарадорлигини кўтариш ва маҳсулот таннархини камайтиришга хизмат қилиши, шунингдек, Самарқанд вилоятини намунавий ҳудудга айлантириши лозим.

Халқ депутатлари кенгаши сессиясида шунингдек, ташкилий масалалар ҳамда иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг

🔔 Тезкор хабарларга обуна бўлинг