Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 01/05/2025 Acwa Power ва L&T Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкорларни қидирмоқда

Acwa Power ва L&T Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкорларни қидирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистонининг йирик энергетика инвестори — “Acwa Power” компанияси минтақавий директори Жон Заиди ҳамда унинг стратегик пудратчиси, Ҳиндистоннинг “L&T Construction” компанияси МДҲ давлатлари бўйича раҳбари Раджан Бансал ҳамда Энергетика вазирлиги масъул ходимлари бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг электротехника саноатида фаолият юритаётган “Enter Steel” ва Технопарк корхоналарига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад — “Acwa Power” томонидан инвестиция киритилаётган қуёш электр станциялари лойиҳалари доирасида, “L&T Construction” томонидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларига зарур бўлган электротехника жиҳозлари ва материалларини — хусусан, электр узатиш линияси металл устунлари (лэп опора), металл конструкциялар ва бошқа электротехника воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан таъминлаш имкониятларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Делегация вакиллари корхоналар ишлаб чиқариш майдонлари, технологик жараёнлари, маҳсулот сифати ва халқаро стандартларга мувофиқлик даражаси билан яқиндан танишдилар.

Учрашув давомида техник талаблар, ҳамкорлик шартлари ва эҳтимолий келишувлар юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди.

Ушбу ташриф маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик халқаро “яшил энергетика” лойиҳаларига интеграция қилиш, шунингдек Ўзбекистон электротехника маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг