Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
ACDIMA Tashkent Pharma Паркда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва мутахассисларни ўқитишни режалаштирмоқда

ACDIMA Tashkent Pharma Паркда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва мутахассисларни ўқитишни режалаштирмоқда

ACDIMA Tashkent Pharma Паркда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва мутахассисларни ўқитишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 26 январь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад ҳамда “Arab Dori-darmonlar va Tibbiy Asboblar Kompaniyasi” (ACDIMA) раҳбаридан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

ACDIMA 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, соғлиқни сақлаш саноатига ихтисослашган Миср инвестиция корпорацияси ҳисобланади. Компания муҳим фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таъминлашда Мисрнинг етакчи тузилмаларидан бири саналади. Гуруҳ йиллик 600 миллион донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради ҳамда унинг маҳсулотлари Европа, Осиё, Африка ва Яқин Шарқ минтақаларидаги 70 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мансурбек Қиличев ҳам иштирок этди.

Суҳбат давомида ACDIMA томонидан Ўзбекистондаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш, маҳаллийлаштириш жараёнларини кейинги босқичга олиб чиқиш, дори воситаларини дистрибуция қилиш ҳамда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида истиқболли қўшма лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва келгусида қайта учрашув ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР