Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Абу-Дабида бўлиб ўтган Global Rail 2025 кўргазмасида Ўзбекистон транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини тақдим этди

Абу-Дабида бўлиб ўтган Global Rail 2025 кўргазмасида Ўзбекистон транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини тақдим этди

Абу-Дабида бўлиб ўтган Global Rail 2025 кўргазмасида Ўзбекистон транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 30 сентябрдан 2 октябргача Бирлашган Араб Амирликлари, Абу-Даби шаҳридаги ADNEC кўргазма мажмуасида халқаро Global Rail 2025 форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги кўмагида иштирок этмоқда.

Форумнинг экспозиция ҳудудида Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилиб, мамлакатнинг инвестицион салоҳияти, транспорт, логистика ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, халқаро ҳамкорлик истиқболлари намойиш қилинмоқда.

Тадбирда 100 дан ортиқ давлатдан 200 дан зиёд компания ва 20 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар қатнашмоқда. Дастур доирасида стратегик конференциялар, техник сессиялар ва инновацион ечимлар тақдимотлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг иштироки мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга, транспорт инфратузилмасини барқарор ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ва глобал логистика алоқаларини кенгайтириш йўналишларида янги ҳамкорлик имкониятларини белгилашга хизмат қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР