Валюта курслари 15/09/2025
$1 – 12426.83
UZS – -0.16%
€1 – 14566.73
UZS – 0.14%
₽1 – 146.96
UZS – 0.6%
Қидириш
Абдумалик Халоков иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Абдумалик Халоков иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Абдумалик Халоков иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 60 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков Ливерпулда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медалга эга бўлди. Финалда ўзбек спортчиси бразилиялик Луис Оливейрага қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг дастлабки сониялариданоқ Оливейра фаол ҳаракат қилди, бироқ Халоков унинг ҳужумларини аниқ қарши зарбалар билан муваффақиятли бартараф этди. Биринчи раунд ишончли равишда ўзбекистонлик боксчи фойдасига 5:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи раундда рақиблар бир-бирларига зарбалар беришди, шундан сўнг улар эҳтиёткор тактикага ўтишди. Раунд ўрталарида Халоков яна кетма-кет самарали зарбалар берди ва якунда бразилиялик боксчи жароҳат олиб, жанг тўхтатилди.

Икки раунд якунига кўра Абдумалик Халоқов ғалаба қозониб, фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида эндиликда бешта олтин ва учта бронза медали мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг