Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Абдумалик Назаров «Миллий электр тармоқлари» раҳбари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абдумалик Назаров «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Подробно.uz мухбири хабар қилишича, у бу лавозимга тайинлангунга қадар ушбу энергетика компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумот беришича, компанияга раҳбарлик қилиб келган Дадажон Исақулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назорат инспекциясида раҳбарлик лавозимига ўтказилган.
Мазкур кадрлар ўзгариши Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида амалга оширилган.