Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Абдулла Арипов ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади
Абдулла Арипов ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади

Абдулла Арипов ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашишади, ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича Тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусия, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси Котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг