Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири  билан учрашди
Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сиярто билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг турли йўналишлардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес муносабатларини ва илмий-маданий алмашинувларни фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Вазирлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг