Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
Абдукодир Хусанов «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди

Абдукодир Хусанов «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди

Абдукодир Хусанов «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбек ҳимоячиси Абдукодир Хусанов Англия чемпионати доирасидаги «Манчестер Сити» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашувда жароҳат олди.

21 ёшли футболчи биринчи бўлимни ишончли ўтказди, бироқ тайм орасида унинг ўрнига Матэуш Нуньеш майдонга туширилди. Клуб маълумотига кўра, бу алмашув Хусановнинг жароҳат олиши сабабли амалга оширилган ва у ўйинни давом эттира олмаган.

Ўзбек ҳимоячиси майдондан алмаштирилган пайтда «Сити» Эрлинг Ҳааланднинг голи ҳисобига 1:0 ҳисобида олдинда эди. Бироқ иккинчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида «Арсенал» ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди — гол муаллифи Габриэл Мартинелли бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР