Абдукахор Муллажанов Навоий вилоятининг янги прокурори этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.