9 ойда 2,5 млн тоннадан зиёд мева ва резаворлар етиштирилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 2,6 млн тонна мева ва резаворлар етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган мева ва резаворлар ҳажми:
Андижон вилояти – 496 256 тонна
Фарғона вилояти – 380 544 тонна
Самарқанд вилояти – 344 952 тонна
Бухоро вилояти – 266 674 тонна
Наманган вилояти – 244 079 тонна
Қашқадарё вилояти – 173 349 тонна
Сурхондарё вилояти – 151 808 тонна
Хоразм вилояти – 143 174 тонна
Тошкент вилояти – 101 747 тонна
Навоий вилояти – 95 191 тонна
Жиззах вилояти – 73 621 тонна
Қорақалпоғистон Республикаси – 47 086 тонна
Сирдарё вилояти – 39 162 тонна
Тошкент шаҳри – 949 тонна