Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
8-март ва Наврўзда қўшимча дам олиш кунлари

8-март ва Наврўзда қўшимча дам олиш кунлари

8-март ва Наврўзда қўшимча дам олиш кунлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 21-март — Наврўз байрами муносабати билан расмий дам олиш кунлари тақвимини эълон қилди.

8-мартдаги дам олиш кунлари

  • 8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
  • 9 март (якшанба) — дам олиш куни;
  • 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

Наврўздаги дам олиш кунлари

  • 21 март (жума) — Наврўз байрами;
  • 22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
  • 23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг