54 та мунтазам ЙПХ масканлари ва блок постларининг фаолияти тугатилди
Республикамизнинг баъзи вилоятлари ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларимизга, балки иқтисодиётимизга ҳам салбий таъсир қилаётганлиги аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасидан маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 54 та бундай постларнинг фаолияти тугатилди. Шулардан, 21 тасини мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 тасини блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди. Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.