Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Ўзбекистон 23/08/2025 500 га яқин давлат хизматчиси коррупция хавфини аниқлаш ва камайтириш бўйича ўқитилди

500 га яқин давлат хизматчиси коррупция хавфини аниқлаш ва камайтириш бўйича ўқитилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат органлари, ташкилотлар ва ички комплаенс-назорат бўлинмаларининг 500 га яқин вакиллари коррупциянинг олдини олиш ва ички назорат тизимлари самарадорлигини оширишга бағишланган икки кунлик интенсив ўқув семинарида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Европа Иттифоқининг (ЙИ) Ўзбекистондаги делегацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир коррупцияга қарши курашишнинг жазо чораларидан коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва аниқлашга ўтишга қаратилган ислоҳотлар доирасида ўтказилди. Бу йўналиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил март ойида белгилаб берилган вазифаларни бевосита акс эттиради. Янги ёндашувга мувофиқ, комплаенс энди расмий вазифагина эмас, балки хавфларни аниқлаш, ножўя ҳаракатларга йўл очибв берувчи имкониятларни бартараф қилиш ва давлат тузилмаларининг кундалик фаолиятига ҳалоллик ҳамда шаффофлик тамойилларини жорий этишнинг амалий воситасига айланади.

Мазкур ўқув дастури асосий қарорлар ва меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш, «Э-антисор.уз» платформаси ва унинг янги модули билан ишлаш, шунингдек, 2025 йилги рейтинг баҳолаш натижалари бўйича йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилишни қамраб олди. Иштирокчилар таклиф этилган Европалик экспертлар билан манфаатлар тўқнашувини бошқариш, давлат хизматчиларининг коррупция хавф-хатарларига бардошлилигини баҳолаш ва уларни камайтиришнинг хорижий усулларини қўллаш бўйича амалий машғулотларни ўтказдилар. Шунингдек, дастурда вазирлик ва ташкилотларнинг муваффақиятли тажрибалари тақдимотлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази вакилларининг маърузалари, бюрократияни камайтириш ва комплаенс-тизимларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан гуруҳ ишлари ўтказилди.

Бундай комплекс ёндашув давлат муассасаларига коррупция хавф-хатарларини имкон қадар тез аниқлаш ва бартараф этиш, жараёнларни оптималлаштириш ва рақамли ечимларни жорий этиш имконини беради. Натижада фуқаролар янада шаффоф ва самарали давлат хизматларидан фойдаланадилар, барча идораларда ҳалоллик ва очиқликнинг ягона стандартлари мустаҳкамланади.

Мазкур тадбир Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқи (ЙИ) томонидан молиялаштирилувчи “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг