Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2025 31 та корхона Устун музокара кучига эга деб эътироф этилди

31 та корхона Устун музокара кучига эга деб эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва молия бозорларидаги фаолияти ҳамда рақобат муҳитини ўрганиш мақсадида кенг кўламли таҳлил ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган таҳлиллар доирасида бозордаги асосий иштирокчиларнинг фаолияти қуйидаги хизмат турлари бўйича ўрганилди:

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;

темир йўлларда ташиш;

нефть-газ соҳасида таҳлил, назорат, синов ва сифатни баҳолаш;

суюлтирилган газни сақлаш;

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш.

Олиб борилган таҳлиллар натижасида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, Рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли буйруқлар билан айрим хўжалик юритувчи субъектларни ўзларига бириктирилган ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этди.

Жумладан:

Самарқанд вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари: “GOLD MARJONABEGIM” МЧЖ, “SHOXIMARDON ASQAROV” ОК, “MANSURBEK QO‘RG‘ON BIZNES” МЧЖ, “KATTAQO‘RG‘ON OBOD SERVIS” МЧЖ, “IKROM NASRULLAEV” МЧЖ.

Қашқадарё вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари: “QASHQADARYO EKO TRANS” МЧЖ, “BI-SAY” МЧЖ, “BINOKOR AZIZBEK EKO” МЧЖ, “BEKNUR STROY SAVDO” ИЧК, “QAMAY QORASUV ECOS” МЧЖ, “EKO-HAYOT” МЧЖ, “NURISTON TOZLASH” МЧЖ, “KOSON STROY STANDART SERVIS” МЧЖ, “INTIZOR OYBEKOVNA” МЧЖ, “CHIMYON EXPRESS” МЧЖ, “KASBI EKO-HAYOT” МЧЖ, “ILG‘OR VOHA” ФХ, “SOLITARY GARDEN” МЧЖ.

Жиззах вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари: “TOZA-EKO HUDUD” МЧЖ, “JIZZAX VILOYATI TOZA HUDUD” УК, “EKO SFERA” МЧЖ, “AYDAR EKO SFERA” МЧЖ, “PAXTAKOR EKO SFERA” МЧЖ, “FORISH-EKOSFERA” МЧЖ, “YANGIOBOD EKO SFERA GROUP” МЧЖ, “G‘ALLAOROL EKO SFERA” МЧЖ, “EKO HOUSE” МЧЖ.

Навоий вилояти — Темир йўлдан фойдаланиш ва ташиш хизматлари:

“NAVOIY TEMIR YO‘L TRANSPORTI” МЧЖ.

Бухоро вилояти — Нефть-газ соҳасида таҳлил, назорат, синов ва сифатни баҳолаш ва суюлтирилган газни сақлаш хизматлари: “NEFTGAZTADQIQOT” АЖ, “BUXORO GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI” УК.

Тошкент вилояти — Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш хизматлари: “OLMALIQ KON-METALLURGIYA KOMBINATI” АЖ.

Маълумот учун: “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб еътироф этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг