Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
30 декабрдан Ўзбекистонда метан қуйиш шохобчалари узлуксиз иш режимига ўтади

30 декабрдан Ўзбекистонда метан қуйиш шохобчалари узлуксиз иш режимига ўтади

30 декабрдан Ўзбекистонда метан қуйиш шохобчалари узлуксиз иш режимига ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб республика ҳудудидаги барча газ тўлдириш компрессор шохобчалари узлуксиз, яъни куну-тун иш режимида фаолиятини қайта тиклайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Янги иш режимига ўтиш автотранспорт воситалари эгаларига исталган вақтда, шу жумладан тунги соатларда ҳам навбатларсиз ёқилғи қуйиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат бўйлаб АГНКСлар фаолиятига чекловлар 11 декабр куни жорий этилган эди. Ўшанда Энергетика вазирлиги бу чоралар Туркманистон газ транспорт тизимидаги авария сабаб газ импорти қисқаргани билан боғлиқ эканини ва улар вақтинчалик характерга эга эканини таъкидлаган.

Аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов мазкур ҳодиса суткасига тахминан 6 миллион куб метр газ танқислигига олиб келганини маълум қилган эди. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Фарғона водийсида стационар метан АГНКСлар ёпиқ бўлган даврларда объектларни таъминлаш учун кўчма газ тўлдириш станцияларини жалб этиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг