Валюта курслари 29/10/2025
$1 – 12004.47
UZS – -0.41%
€1 – 13993.61
UZS – -0.24%
₽1 – 150.22
UZS – -1.45%
Қидириш
2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳаси ривожлантирилади

2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳаси ривожлантирилади

2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳаси ривожлантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сонини 24 миллион нафарга етказиш;

халқаро ва маҳаллий йўналишдаги парвозлар сонини 200 мингтага етказиш;

Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари паркини 180 тага етказиш.

2026 йил 1 январдан бошлаб “Ўзавиация” агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратмалар бекор қилинади.

2025 йил якуни ва келгуси йиллар учун “Ўзаэронавигация” маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20 фоиз ажратма бекор қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг