2026 йилнинг биринчи ойида 2,6 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик Малайзияга ташриф буюрди
2026 йилнинг биринчи ойида 2,6 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик Малайзияга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь ойида туристик мақсадларда Малайзияга 2 686 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Идора маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 800 нафарга, ёки 42,4 фоизга ошган бўлиб, бу ўзбекистонликларнинг ушбу мамлакатга саёҳат қилишга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортганини кўрсатади.
Сафарларнинг асосий қисмини анъанавий равишда туристик мақсадлардаги ташрифлар ташкил этган — 2 563 нафар.
Яна 104 нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун Малайзияга борган, 14 нафар — таълим олиш мақсадида, 5 нафар эса хизмат сафари билан йўл олган.