2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Шундай қилиб, оқбош карамнинг минимал нархи 64,2 фоиз, помидорники 44,7 фоиз, бодрингники 36,5 фоиз, лавлагиники 21,5 фоиз, бананники 13,0 фоиз, олманики 8,4 фоиз, гуручники 7,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 6,3 фоиз, картошканики 6,0 фоиз пасайган.
6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лимон нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.
6 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин, кунгабоқар ёғи.
*таҳлил 2025-й. 7-май ва 12-июнь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.