Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 22/05/2025 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда 122 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди

2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда 122 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил январь–апрель ойлари мобайнида маҳаллий автомобилсозлик корхоналари турли русумдаги 122 384 дона енгил автомобиль (махсус енгил транспорт воситалари бундан мустасно) ишлаб чиқарди.

Асосий моделлар бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича тақсимланган:

Cobalt — 44 747 дона

Damas — 29 955 дона

Onix — 15 236 дона

Tracker — 14 092 дона

Kia — 8 680 дона

BYD — 4 267 дона

Chery — 2 773 дона

Haval — 2 634 дона

Бундан ташқари, ҳисобот даврида 12 983 дона махсус енгил транспорт воситаси ҳам ишлаб чиқарилган.

Ушбу маълумотлар мамлакатда автомобил саноати барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганини ва маҳаллий автомобиллар маҳсулотларига бўлган талабнинг сақланиб қолаётганини тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг