2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда 122 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил январь–апрель ойлари мобайнида маҳаллий автомобилсозлик корхоналари турли русумдаги 122 384 дона енгил автомобиль (махсус енгил транспорт воситалари бундан мустасно) ишлаб чиқарди.
Асосий моделлар бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича тақсимланган:
Cobalt — 44 747 дона
Damas — 29 955 дона
Onix — 15 236 дона
Tracker — 14 092 дона
Kia — 8 680 дона
BYD — 4 267 дона
Chery — 2 773 дона
Haval — 2 634 дона
Бундан ташқари, ҳисобот даврида 12 983 дона махсус енгил транспорт воситаси ҳам ишлаб чиқарилган.
Ушбу маълумотлар мамлакатда автомобил саноати барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганини ва маҳаллий автомобиллар маҳсулотларига бўлган талабнинг сақланиб қолаётганини тасдиқлайди.