Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Туризм 12/08/2025 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими қарийб 49 фоизга ошди

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими қарийб 49 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга туристик мақсадларда тахминан 5,3 миллион хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 миллион нафарга ёки 48,9 фоизга кўпдир.

Ташриф буюрганлар орасида энг катта улуш қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида келган меҳмонларга тўғри келди — 3 596 799 киши.

Дам олиш мақсадида саёҳат қилганлар сони 783 696 нафарни ташкил этди, хизмат сафари билан келганлар — 594 023 киши, тижорат мақсадларида келганлар — 223 581 нафар.

Даволаниш учун Ўзбекистонга 48 557 хорижий фуқаро, ўқиш учун эса 9 546 киши ташриф буюрди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг