Валюта курслари 14/07/2025
$1 – 12615.07
UZS – -0.15%
€1 – 14754.59
UZS – -0.45%
₽1 – 162.02
UZS – -0.22%
Қидириш
Хитой 14/07/2025 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Хитойнинг ташқи савдоси 2,9 фоизга ўсди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Хитойнинг ташқи савдоси 2,9 фоизга ўсди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида мамлакатнинг умумий ташқи савдо айланмаси 21,79 триллион юанни (тақрибан 3,05 триллион АҚШ доллари) ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Бошқарманинг таъкидлашича, ташқи савдо айланмасининг ўсиш суръати жорий йилнинг биринчи беш ойида қайд этилган 2,5 фоизга нисбатан тезлашган.

Ҳисобот даврида Хитой товарлар экспорти 7,2 фоизга ўсди, импорт ҳажми эса 2,7 фоизга камайди.

Жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд беқарорлик фонида ташқи савдонинг ўсиши Хитойнинг ишлаб чиқариш-экспорт модели қанчалик мослашувчан эканини ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари изчил кенгаяётганини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг