Валюта курслари 24/07/2025
$1 – 12762.53
UZS – 0.46%
€1 – 14978.11
UZS – 0.72%
₽1 – 162.66
UZS – 0.14%
Қидириш
Иқтисод 23/07/2025 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 185,62 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 185,62 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда жами 185 622 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақдаги маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди.

Ушбу кўрсаткичлар орасида энг катта улуш UzAuto Motors компанияси ҳиссасига тўғри келди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида корхона томонидан 73 102 дона “Cobalt” русумли автомобиль ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли ўзгармаган (ўсиш 0,2%ни ташкил этди). Шунингдек, “Damas” модели бўйича 45 992 дона (18,1% ўсиш), “Tracker” — 22 847 дона (6,3% ўсиш), “Onix” — 17 249 дона ишлаб чиқарилди (1% камайиш).

Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 4 131 дона “Chery” автомобили (0,7%га камайган), 11 763 дона “KIA” (26,9%га кўпайган), 3 538 дона “Haval” (6,5 баробар ўсиш) ва 7 000 дона “BYD” автомобили ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 23 351 дона махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди, бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 82,4%га кўпроқдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг