2025-йилнинг 9 ойи якуни бўйича солиқ тушумлари 158 трлн сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ органлари томонидан 2025-йилнинг 9 ойида республика бўйича буджетга 158,7 трлн сўм тушумлар тушиши таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18%га кўп.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан асосий солиқ турлари бўйича ўсиш кузатилди: фойда солиғи 35,4 трлн сўм (+14%), қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 32,5 трлн сўм (+14%), жисмоний шахслар даромад солиғи (ЖШДС) 30,3 трлн сўм (+19%), ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 16 трлн сўм (+24%), аксиз солиғи 14,4 трлн сўм (+14%), солиқсиз тушумлари 13,8 трлн сўм (+30%), ер солиғи 7,2 трлн сўм (+20%), мол-мулк солиғи 6 трлн сўм (+16%), АОС 2,4 трлн сўм (+12%), сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи 0,7 трлн сўм (+16%)ни ташкил этди.
Солиқсиз тушумлар бу давлат божи, жарималар, йиғимлар.
Ҳудудларда 9 ойлик солиқ тушумлари 27 фоизга, учинчи чоракда эса 30 фоизга ошди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Навоий вилояти (86%), Фарғона вилояти (39%), Тошкент шаҳри (33%) ва Сирдарё вилояти (32%)да қайд этилди.