Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2025 йилнинг 10 ойи давомида 22 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Тайландга сафар қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январдан октябргача туристик мақсадларда Тайландга 22,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилгани тўғрисида Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 55,3% га юқори бўлиб, ўсиш 7,9 минг нафарни ташкил қилади.
Сафарларнинг аксарият қисми туристик саёҳатларга тўғри келган — 19,9 минг нафар. 2300 фуқаро қариндошлариникига, 24 нафари ўқиш учун, 57 нафари даволаниш учун ва 73 нафари иш учун ташриф буюрган.
Ушбу маълумотлар Таиланднинг ўзбек сайёҳлари орасида тобора оммалашиб бораётганини ва халқаро мобилликнинг доимий ўсиб бораётганини кўрсатади.