Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2025 йилда Ўзбекистонга Жанубий Кореядан 46,3 минг нафар турист ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонга туристик ва ишбилармонлик мақсадларида Корея Республикасининг 46,3 минг нафар фуқароси ташриф буюрган, дея хабар қилди Миллий статистика қўмитаси.
Ўтган йилга нисбатан кореялик туристлар сони 5,2 минг нафарга, яъни 12,2 фоизга ошган.
Ташрифларнинг асосий қисми туристик сафарларга тўғри келиб, улар сони 36,1 минг нафарни ташкил этган.
Хизмат сафари билан 5,1 минг нафар, қариндошларни зиёрат қилиш мақсадида 4,1 минг нафар, ўқиш учун 917 нафар, тижорат мақсадида эса 4 нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.