Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
2025 йилда Ўзбекистонда 15,8 миллион квадрат метр уй-жой ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

2025 йилда Ўзбекистонда 15,8 миллион квадрат метр уй-жой ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

2025 йилда Ўзбекистонда 15,8 миллион квадрат метр уй-жой ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари сони 55 мингдан ошди, бу 2024 йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

Соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат 110 триллион сўмни ташкил этди.

Йил давомида қурилиш соҳасида доимий ва мавсумий иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда бир миллиондан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди.

Шунингдек, 2025 йилда мамлакатимизда 18 мингдан ортиқ кўп қаватли турар жой бинолари, савдо-маъмурий мажмуалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар қурилиши амалга оширилди.

Жами 15,8 миллион квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилиб, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида муҳим қадам қўйилди.

Бироқ соҳада айрим тизимли муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, бошқа давлатларда қурилиш жараёни ўртача 1,5 йил давом этса, мамлакатимизда бу муддат деярли икки баробар кўп бўлиб, 3 йилгача чўзилмоқда.

Бунда қурувчиларнинг асосий вақти ер ажратиш, лойиҳа ва қурилишга оид ҳужжатларни турли ташкилотлар билан келишиш ҳамда расмийлаштириш жараёнларига сарфланмоқда. Бу эса лойиҳаларни амалга ошириш суръатига ва тадбиркорларнинг харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР