2025 йилда Ўзбекистон 43,6 мингта газ плитаси импорт қилди
2025 йилда Ўзбекистон 43,6 мингта газ плитаси импорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан жами 4,5 миллион АҚШ доллари қийматида 43,6 мингта газ плитаси импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Газ плиталари бўйича энг йирик етказиб берувчи давлат Хитой бўлиб, ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга 20,4 минг дона маҳсулот олиб кирилган.
Иккинчи ўринни Беларусь эгаллади. Ушбу мамлакатдан 11,7 мингта газ плитаси етказиб берилган. Кейинги ўринда Туркия турибди, у ердан Ўзбекистонга 7,8 мингта ушбу турдаги маҳсулот экспорт қилинган.
Испаниядан 1 989 та газ плитаси импорт қилинган бўлса, Италиядан 680 дона маҳсулот олиб кирилган.
Бошқа давлатлардан эса жами ҳисобда тахминан 1 мингта газ плитаси импорт қилинган.