Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
2025 йилда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 101,1 трлн сўмдан ошди

2025 йилда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 101,1 трлн сўмдан ошди

2025 йилда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 101,1 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистон корхоналари томонидан 1 101,1 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга юқори. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

2026йилнинг  1 январьҳолатига  кўра,республикада 59,8мингта  саноат  корхонаси фаолият  юритмоқда.

 Асосий  иқтисодий  фаолият  турлари  кесимида  корхоналарнинг  катта қисми қуйидагиларга:-озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш–11,9 мингта (20,0%);-бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш–8,3 мингта (13,8%);-кийим ишлаб чиқариш–6,0мингта (10,0%);-тайёр металл буюмлар ишлабчиқариш–4,8мингта (8,0%);-мебель ишлаб чиқариш–4,1мингта (6,9%);-тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш–3,7мингта(6,2%);-резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш–2,8мингта (4,7%)тўғри келди.

2025    йилнинг    январь-декабрьойларида    республика    корхоналари    томонидан1101,1трлн  сўмлик  саноат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқарилди.Бу  кўрсаткич  ўтган  йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,8фоизга ошган.

Аҳоли  жон  бошига  саноат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқаришҳажми  таҳлил  қилингандаНавоий  вилоятида(176,9млнсўм),  Тошкент  шаҳрида  (65,9млнсўм),  Тошкент  вилоятида(54,3млнсўм),    Андижон    вилоятида    (30,9млнсўм)    республика ўртача кўрсаткичи(29,1млнсўм)данюқоринатижалар қайд этилган.Шунингдек,     республикада     аҳоли     жон     бошига     саноат     маҳсулотлари     ишлабчиқаришнинг  ўсиш  суръати 104,8%  ни  ташкилэтган  бўлса, Жиззах  вилоятида 112,1%, Наманганвилоятида 107,0%,Сурхондарёвилоятида 106,9%,Сирдарё  вилоятида 106,8% қайдэтилиб республика кўрсаткичидан юқори натижа қайдэтилмоқда.

2025 йилнинг январь-декабрьойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш  ишлаб  чиқарадиган  саноат  ҳиссасига  тўғри  келиб, 947,2трлн  сўмни,  жами  саноат ишлаб  чиқаришидаги   улуши 86,0фоизни ташкил  этган  ҳолда  тоғ-кон  саноати  ва  очиқ конларни   ишлашда 77,0трлн   сўм   (7,0%),   электр   газ   буғ   билан   таъминлаш   ва   ҳавоникондициялашда 70,8трлн  сўм  (6,4%)  ҳамда  сув  билан  таъминлаш,  канализация  тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда6,1трлн сўм (0,6%)ни ташкил этди.

2025   йил   январь-декабрьойларида   республикада   қуйидаги   маҳсулотлар   ишлаб чиқарилди:табиий газ–42,3млрд м³,  нефть–655,7минг  т,кўмир–8,9млн  т,автомобиль бензини–1200,2мингт,дизель  ёқилғиси–1158,1мингт,портландцемент–20,2млнт,ип калава–592,9минг т, буғдой ва спелта уни–1227,5минг т.

Ишлаб     чиқарадиган     саноат     таркибида     озиқ-овқат, ичимликлар     ва     тамаки маҳсулотларини  ишлаб  чиқаришнинг  улуши–19,6%,тўқимачилик  маҳсулотлари,  кийим, тери    ва    унга    тегишли    маҳсулотлар    ишлаб    чиқаришнинг    улуши–15,8%,    машинава   ускуналардан   ташқари   тайёр   металл   буюмлар,   компьютерлар,   электрон   ва   оптик маҳсулотлар,  электр  ускуналар,  бошқа  тоифаларга  киритилмаган  машина  ва  ускуналар, автотранспорт  воситалари,  трейлерларва  ярим тиркамалар,  бошқа  транспорт  ускуналари ишлаб  чиқариш  ва  машинава  ускуналарни  таъмирлаш  ва  ўрнатишнинг  улуши–18,5% ҳамдакимё маҳсулотлари, резинава пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришнинг улуши–6,9 фоизни ташкил этди.

Ўтган  йилнинг  мос  давриганисбатансолиштирганда  ишлаб  чиқарадиган  саноат таркибида  юқори  технологияли тармоқнинг  улуши 1,1фоизни,  ўрта-юқори  технологияли–19,5%,ўрта-қуйитехнологияли–39,3%, қуйитехнологияли 40,1фоизни ташкил этган.

2025  йилнинг январь-декабрьойларида  ўтган  йилнинг  мос  даврига  нисбатанэлектрэнергия  ишлаб  чиқариш 104,0фоизни, йирик  корхоналар  томонидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришэса88,6фоизни ташкил этди.

Ўтган  йилнинг  мос  даврига  нисбатан  тўқимачилик  чиқиндиларида 14,2фоизга,  оқова сувларни  йўқотиш,  транспортировка  қилиш  ва  ишлов  бериш  бўйича  хизматларда 16,0фоизга кўпайиш кузатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг