Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2025 йилда 366 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Саудия Арабистонига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Саудия Арабистонига Ўзбекистоннинг 366 251 нафар фуқароси ташриф буюрган, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ўтган йилга нисбатан сафарлар сони 163 минг нафарга, ёки 71 фоизга ошган.
Ташриф мақсадларига кўра, саёҳат қилганларнинг аксарияти мамлакатга туристик сафарлар билан борган — 197,9 минг нафар.
Қариндошларни зиёрат қилиш мақсадида 38,2 минг нафар фуқаро ташриф буюрган, даволаниш учун 924 нафар, хизмат сафари билан 66 нафар, Саудия Арабистонида ўқишни эса 31 нафар танлаган.