Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2025 йил январ–апрель ойларида портландцемент ишлаб чиқариш ҳажми 4,76 млн тоннага етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январ–апрель ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 4 759,8 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 245,6 минг тоннага кўпдир, деб хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.
Сўнгги уч йилда январ–апрель ойларида цемент ишлаб чиқариш динамикаси қуйидагича бўлди:
2023 йил — 3 267,3 минг тонна,
2024 йил — 4 514,2 минг тонна,
2025 йил — 4 759,8 минг тонна.