Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Ўзбекистон 08/05/2025 2025-2026 йилларга мўлжалланган бандлик соҳасида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги режаси тасдиқланди

2025-2026 йилларга мўлжалланган бандлик соҳасида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги режаси тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўртасида Меҳнат ва бандлик соҳасидаги Қўшма ишчи комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Меҳнат инспекцияси, аҳоли бандлиги, касб-ҳунарга ўқитиш, микролойиҳаларни ривожлантириш йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Туркия тажрибасидан фойдаланган ҳолда меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида мобил лабораториялар жорий қилиш, меҳнат инспекторлари малакасини ошириш, инспекция фаолиятини рақамлаштириш ҳамда Касбий кўникмалар марказлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Учрашувда миллий малака тизимини ривожлантириш, шу жумладан касбий стандартларни ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини тайёрлаш ва малакани баҳолаш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳолатига ҳам тўхталиб ўтилди.

Якунда 2025-2026 йилларга мўлжалланган вазифаларни ўз ичига олган Қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг