Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
2020 йил 1 январдан электрон шаклдаги кадастр паспортлари тайёрланади
2020 yil 1 yanvardan elektron shakldagi kadastr pasportlari tayyorlanadi

2020 йил 1 январдан электрон шаклдаги кадастр паспортлари тайёрланади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (2019 йил 5 апрель, ПҚ–4270).

Қарорга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширишда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (Реестр) кўчирма “ягона дарча” тамойили асосида берилади:

кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда (кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно);

“E-IJRO AUKSION”да кўчмас мулкни аукцион орқали сотишда;

нотурар кўчмас мулк бўйича риэлторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда;

арзон уй-жойлар қуришда қатнашаётган банклар томонидан – қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда.

2019 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳридаги, 2020 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларидаги кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан электрон киритилади ва мулкдорга Реестрдан кўчирма берилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР