Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
10 ойда 230 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

10 ойда 230 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

10 ойда 230 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида Туркияга туристик мақсадларда жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 32,3 минг нафарга, ёки 16,3 фоизга кўпдир.

Ушбу саёҳатларнинг ярмидан кўпи, яъни 172 400 таси туризм, 51 300 нафари қариндошлариникига, 2300 нафари таълим, 3300 нафари даволаниш ва 1600 нафари бизнес мақсадида бўлган.

Туристлар сони ўсиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама алоқалар мустаҳкамланаётганини, шунингдек фуқароларнинг дам олиш, таълим ва тиббий хизматлар мақсадида хорижга сафар қилишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг