Валюта курслари 29/10/2025
$1 – 12004.47
UZS – -0.41%
€1 – 13993.61
UZS – -0.24%
₽1 – 150.22
UZS – -1.45%
Қидириш
1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон бозорларида Xolis Paynet онлайн тўлов тизими ишга тушади

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон бозорларида Xolis Paynet онлайн тўлов тизими ишга тушади

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон бозорларида Xolis Paynet онлайн тўлов тизими ишга тушади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимиз бозорлари тўловларнинг мутлақо янги даражасига қадам қўймоқда. Президентнинг қарори асосида 1 ноябрдан бошлаб савдо жараёнларида терминал ёки нақд пулга эҳтиёж қолмайди.

Ҳар бир тадбиркорга махсус QR-код берилади, харидор эса шу QR-кодни телефони орқали сканер қилиши билан тўлов бир зумда амалга ошади.

“Paynet” хизмати томонидан ишлаб чиқилган “Xolis Paynet” платформаси хусусан якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги имкониятлар очади.

Платформа орқали электрон ҳамённи тўлдириш ёки ундан нақд маблағ ечиб олиш мумкин. Тушум ва солиқларга оид барча маълумотлар автомат тарзда бир жойда акс эттирилади.

Бугундан бошлаб Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан бозор ва савдо комплексларида “Xolis Paynet” тизими тақдимотлари ўтказилмоқда.

Мутасаддилар тадбиркорлар ва харидорларга платформанинг афзалликларини жонли равишда кўрсатиб бермоқда.

Шундай қилиб, ноябрь ойи мамлакат бозорларида рақамли тўловларнинг янги даврини бошлаб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг