Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
1 млн 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд-оилаларга 1,2 трлн сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди

1 млн 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд-оилаларга 1,2 трлн сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди

1 млн 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд-оилаларга 1,2 трлн сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари 1,16 миллиондан ортиқ муҳтож оилаларни қамраб олди. Ушбу оилаларга жами 1,2 трлн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди, дея маълум қилди тегишли идоралар.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрларидан ошиб кетган оилаларга амалдаги сарф билан белгиланган меъёр ўртасидаги фарқ қоплаб берилмоқда. Базавий лимитлар қуйидагича белгиланган: электр энергияси учун ойига 150 кВтгача, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 250 куб метргача, иситиш бўлмаган даврда эса 150 куб метргача.

2025 йил 1 майдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича  базавий меъёридан ортиқ истеъмол қилган  562,9 минг нафар эҳтиёжманд оилага 41,6 млрд сўм компенсация пул тўловлари тўлаб берилди. Шундан, электр энергия учун 30,0 млрд сўм ва табиий газ учун эса 11,6 млрд сўм.

2024-2025 йилги иситиш мавсумидаги электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича  базавий меъёридан ортиқ истеъмол қилган 207 962 нафар эҳтиёжманд оилага 23,3  млрд сўм компенсация пуллари тўлаб берилган.

Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ҳамда электр энергияси ва газ истеъмоли юқори бўлган шароитда оилаларнинг молиявий юкини камайтиришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг