Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
1-3 май кунлари Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1-3 май кунлари Тошкентда Гуллар фестивали бўлиб o‘tadi.Bu ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.
Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади.