Киносаноати мутахассислари ва ижодкорлардан таркиб топган Ўзбекистон делегациясининг вазифаси – мамлакатимизнинг кинолокациялари ҳамда хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳиятини тақдим этишдир.
15/05/2019Батафсил
Ушбу нуфузли кинофестивал давомида бетакрор юртимизнинг кинотуризм салоҳиятини намойиш этиш, уни филм олиш учун қулай ва оптимал локация сифатида тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатимизга ўз филмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V халқаро кинофестивалининг тақдимотини ўтказиш ҳамда унга хорижлик киноижодкорларни жалб қилиш режалаштирилган.
12/05/2019Батафсил
Инглиз ва француз тилларида чоп этилган китобдан кўзланган мақсад ўйин шаклидаги бўяш машғулотлари орқали замондошларимизни ўзбек халқининг бой маданий мероси – муҳташам тарихий ёдгорликлар, деворий нақшу нигорлар ва кошинларнинг бетакрор гўзаллиги, мураккаб ҳандасавий шакллар, шунингдек, гиламдўзлик, каштадўзлик ҳамда кулолчилик санъатининг нафис намуналари, ўтмиш ва бугунги кун рассомларининг ижодий ишлари билан таништиришдан иборатдир.
05/05/2019Батафсил
1 қаватли кинотеатрда ҳар бири 50 ўринли 2 та кинозал. 2 қаватли кинотеатрда ҳар бири 50 ўринли 2 та кинозал. Очиқ (ёзги) кинотеатрда 150 ўринли амфитеатр барпо этилади. Ўзбекистон Миллий банки ҳамда “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан республикамиз ҳудудларида ташкил этиладиган 1, 2 қаватли ва ёзги кинотеатрларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди.
01/05/2019Батафсил
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган “Eurasian Book Fair-2019” IV халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган Мухтор Авезовнинг “Абай” номли китоби олий мукофот – Гран-прини қўлга киритди.
30/04/2019Батафсил
Мазкур ҳафталик "Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазирлигига қарашли Кино бош мудирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Фестиваль давомида турк кино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Новвой Бобо: Ишқ асрори”, “Қашқирлар макони: Ватан”, “Рафадан Тайфа: Даҳлиз саргузаштлари” ҳамда “Жигарим” фильмлари турк тилида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.
26/04/2019Батафсил
Фестиваль доирасида хориждан ташриф буюрган ва ўзбек жаз мусиқачилари иштирокида 20 та концерт дастури ташкил этилади. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида жойлашган мусиқа мактаблари ва коллежларда маҳорат дарслари, джем-сейшнлар ўтказилади. Шу каби тадбирлар Бухоро, Қўқон ва Самарқандда ҳам бўлиб ўтади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонга фестивал доирасида жаҳонга машҳур жаз қўшиқчилари нафақат ўз ижодида юз бераётган янгиликларни намойиш этиш, балки маҳаллий хамкасблари билан кўришиш ва мулоқот қилиш учун ҳам ташриф буюришади. Бу йил фестивалга қуйида номлари келтирилган машҳур жаз мусиқачилари ташриф буюришади: Барна Пели (Венгрия), Абс (Чехия), Иван Гунаван (Индонезия), Шефали Альварес (Ҳиндистон), Малколм Брафф ва Клер Юненэн (Швейцария), Эфе Турумтау ва Никола Зариц (Туркия), Арун Гхош (Буюкбритания), Омри Мор ва Берихуном Абате (Исроил), Лоун (Франция).
18/04/2019Батафсил
Smart-музей ташриф буюрувчиларга замонавий интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда узоқ йиллар давомида, жойлар ва воқеалар муҳитида бўлишида, тарихий ва маданий анъаналарни аниқ кўрсатадиган тарихий саҳналарни ва тасвирларни кўришига имкон бермоқда.
15/04/2019Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |