logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Болаларга беринг дунёни» танловига старт берилмоқда

«Болаларга беринг дунёни» танловига старт берилмоқда

26/10/2021 14:06

Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан «Болаларга беринг дунёни» шиори остида онлайн танлов ўтказмоқда.

Танлов қуйидаги 2 та йўналишда ташкил этилади:

1. Бола ҳуқуқларига оид энг таъсирли тайёрланган видеоролик. Бундай видеоролик визуал ва овозли эффектлар, жонли ёки анимацион тасвирлар асосида яратилган бўлиши ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур.

2. Бола ҳуқуқларига оид энг маъноли чизилган расм. Бунда расмлар рассомчилик услублари ва қоидалари асосида чизилган бўлиши ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур.

Танловда иштирок этиш учун материаллар жорий йилнинг 25 октябрь кунидан бошлаб, 15 ноябрь кунига қадар материал муаллифининг Ф.И.Ш., ҳудуди, тумани, мактаби, синфи ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда @tmnn0 телеграм манзилига юборилиши зарур.

Юртимизнинг 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган барча ўқувчи-ёшлари ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар танлов ташкилотчилари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддан бир нафардан энг фаол иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Танлов шартларига мувофиқ юборилган ижодий ишлар Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг расмий YouTube, Facebook ва Instagram саҳифаларида ёритиб борилади.

 

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+