Американинг таниқли "National geographic" (Photogrhy life) телеканалининг вакиллари Насим Мансуров, Вильям Махер ва Патрик Келли Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Бир ой мобайнида улар мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, миллий ҳунармандларнинг асарлари, ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларини суратга олиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи фотоальбом яратадилар.
08/04/2019Батафсил
Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида бир қатор хорижий — АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Польша, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинди. Шунингдек, туризмга алоқадор халқаро шартномалар жумладан, «Халқаро туризм соҳасидаги Манила декларацияси», «Минг йиллик Осака декларацияси» ҳамда халқаро ҳужжатлар яъни, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг «Бутун жаҳон туризм ташкилотининг резолюцияси»нинг амалиётда қўлланишига эътибор қаратилди.
06/04/2019Батафсил
Ярмаркада 100 дан ортиқ экспонентлар, жумладан, сайёҳлик соҳасидаги бизнес вакиллар иштирок этмоқда. Тадбирда Болгария, Грузия, Россия, Полша, Туркия, Литва, Украина, Куба, Тунис, Молдова, Хитой, Испания, Сербия иштирокчилари кенг кўламдаги сайёҳлар учун ўз таклифларини тақдим этдилар.
04/04/2019Батафсил
“Ипак йўли” туризм халқаро университетига Париж академияси вакилларидан академия ректори ёрдамчиси Леон Баптист, Бошланғич ва узлуксиз профессионал таълим бошқармаси раҳбари Пиерр Боденан, Европа ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош директори Франсуа Новил ва Париж Меҳмонхона иши мактаби халқаро бўлим бошлиғи Мишел Арбролар ташриф буюришди.
04/04/2019Батафсил
Ушбу форум доирасида Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти, вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишув, халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркор ва ҳокимликлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Б2Б учрашувлар ҳамда кўплаб шартномалар имзоланиши белгиланган.
04/04/2019Батафсил
Ушбу савдо майдончасида тадбиркорлик субектлари ўзларининг меҳмонхона, саёҳатлар, туризм соҳасида транспорт хизматларини, овқатланиш хизматларини, маданий мерос обектлари, туризм соҳасида транспорт хизматларини, ҳунармандчилик намуналари ва сувенир буюмлар, гид-экскурсоводлар, соғломлаштирувчи турлар, туризм соҳасида фаолият юритувчи субектларга хизмат кўрсатиши учун зарур бўлган маиший ва озиқ-овқат маҳсулотлари, маҳорат дарслари, ҳудудларда амалга ошириладиган туристик тадбирларнинг эълонларини бепул жойлаштиришлари ва ўз маҳсулотлари ҳамда хизматларини реклама қилишлари мумкин.
02/04/2019Батафсил
Форум доирасида яна бир янги - "Bukhara City" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг умумий қиймати 225 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 3 йил давомида жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширилади.
31/03/2019Батафсил
Тошкент шаҳрида 451 ўринли - 10та, Бухоро вилоятида 160 ўринли - 6та, Самарқанд вилоятида 108 ўринли - 4та, Хоразм вилоятида 430 ўринли - 9та меҳмонхона фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида бугунги кунда республика бўйлаб жойлаштириш воситалари (меҳмонхона) сони 966тани ташкил этиб, улардаги ўринлар сони 43 423тага етди.
30/03/2019Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |