“Боғи эрам” дам олиш масканининг Мастер-класс марказида ўтказилган маҳорат дарсида польшалик туристлар ўзбек миллий таомларидан ош, шўрва, сомса ва турли салатларни маромига етказиб тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этишди. Тадбир давомида меҳмонлар ўзбек таомномаси ҳақида тўлиқ маълумот олишди ҳамда масаллиқларни танлаш, тайёрлаш, умуман пазандалик санъати бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлишди.
22/05/2019Батафсил
Иншоот 70 ўринли бўлиб, 35 хонадан иборат. Темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган меҳмонхона ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттириб, жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган.
12/05/2019Батафсил
Жиззах вилояти туристик салоҳияти юқори вилоятлардан бири сифатида сайёҳликнинг ноанънавий турлари – экотуризм, агротуризм, тиббий туризм ривожланаётган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги туризм имкониятларини ошириш, сайёҳларни кенг жалб этиш, соҳада инновацион ғояларни амалга ошириш ҳамда барча турдаги зарурий хизматларни кўрсатиш каби муҳим вазифалар соҳа фаолиятини ривожлантиришни тақозо этади. Айниқса, сайёҳларнинг туризм борасидаги хабардорлигини оширишда ахборот марказларининг алоҳида ўрни мавжуд.
12/05/2019Батафсил
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бир гуруҳ фаол ватандошларимиз ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 май куни Пекин технологиялар институтида ўтказилган “Халқаро маданият куни” тадбири доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб этилди. Тадбирда 3000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва Хитойга ташриф буюрган туристлар иштирок этишди.
12/05/2019Батафсил
Янги қатновнинг амалга оширилиши икки томон учун ҳам тенг манфаатли бўлиб, шу муносабат билан бугун Жакартанинг «Сукарно-Хатта» халқаро аэропортида Тошкентдан илк парвозни амалга оширган йўловчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
03/05/2019Батафсил
Дунё миқёсида йўловчи ташиш сони жиҳатидан дастлабки ўринларда турувчи Токио метрополитенининг учта стансияси - «шинжуку», «Отемачи», «Икебукуро»да Ўзбекистон брендини тарғиб этувчи реклама плакатлари жойлаштиилди. Мазкур метрополитен тармоғи 50 та линия ва 285 та стансияга эга бўлиб, одатда бу ердан йирик компанияларнинг маҳсулотлари рекламалари ўрин эгаллайди.
03/05/2019Батафсил
Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи уч қадимий шаҳар – Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳатни кўзда тутади. Хитойлик мемонлар бир ҳафта давомида ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари ҳамда сайёҳлик салоҳияти билан таништирилади. Делегация таркибидан Хитойнинг энг йирик 4 радиостанцияси вакиллари ўрин олган бўлиб, улар реал вақт режимида репортажлар олиб боради.
03/05/2019Батафсил
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ипак йўли офиси” УК директори М. Мирзахидов 2019 йил 4–8 апрел кунлари Туркияга хизмат сафари давомида Туркиянинг барча вилоятларида бўлиб ўтаётган XII Халқаро талабалар учрашуви тадбирларида ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
03/05/2019Батафсил
Далер Юсуф (ҳақиқий исм-шарифи — Далер Ҳамроқулов) — асли Сурхондарё вилоятидан. Актёр профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган, Малайзия, Сингапур ва Индонезия каналларида эфирга узатилган 10 дан ортиқ бадиий фильм ва сериалларда, шунингдек, мусиқий клип ва телерекламаларда суратга тушган. Далер Юсуф кино ва мода соҳасида бир қанча мукофотларни қўлга киритган.
19/04/2019Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |