Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling
Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Қирғизистон Президенти Марказий Осиё саммитида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюради
Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 15–16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш мақсадида Тошкентга ишчи ташриф амалга оширади.
Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи сиёсат бўлими мудири Сагинбек Абдумуталип маълум қилганидек, ташриф доирасида минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Дастурдан ўрин олган муҳим тадбирлардан бири — Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама учрашуви бўлади.