logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Энергетика ислоҳотлари: Филиппин тажрибаси

Энергетика ислоҳотлари: Филиппин тажрибаси

16/01/2023 14:06

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари томонидан Филиппинда электр энергетикаси тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ўрганилди.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Филиппинда электр энергияси асосан монопол мавқега эга Миллий энергетика корпорацияси (НПC) томонидан ишлаб чиқарилар ва етказиб бериларди. Тизимнинг нотўғри бошқарилиши, бозор қоидаларига амал қилинмаслиги мамлакатда электр энергияси танқислигини юзага келтирди. 2001-йилга келиб, вазият инқироз даражасига етди. Бу эса соҳадаги ислоҳотларни тезлаштириб юборди. 

Ислоҳотларнинг бориши 

2001-йилда Филиппин ҳукумати энергетика тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Шунга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди:

-ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги давлат активларини хусусийлаштириш;

-электр энергияси учун тарифларни бозор қоидаларига мувофиқлаштириш; 

-тарифларни мустақил тартибга солувчи орган сифатида Электр энергияси нархларини тартибга солиш комиссиясини (ЭРК) ташкил этиш; 

-электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш; 

-узоқ муддатли чакана истеъмолни рағбатлантириш;

Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қуйидаги институционал муаммолар юзага келди:

1. Электр энергетикаси тизимига давлат томонидан аралашувнинг кучлилиги; 

2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимини хусусийлаштиришда юзага келган қийинчиликлар (инвесторлар ишончининг йўқлиги); 

3. Тизимни тартибга солиш механизмининг яхши ишламаслиги. 

Ислоҳотлар давомида муаммолар юзага келган бўлсада, ютуқларга ҳам эришилди. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғининг оширилиши, шунингдек, давлат харажатларининг чекланиши туфайли 2004-йилнинг охири 2005-йилнинг бошида электр энергияси тарифлари 30% га оширилди. Натижада

2005-йил сўнгига келганда Миллий энергетика корпорациясининг (НПC) молиявий тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5% дан 0,2% гача қисқарди.

Хулоса

Ислоҳотлар муваффақияти ҳукуматнинг кучли сиёсий иродасини намоён этди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида давлат компаниясининг турли кўринишдаги қарздорлиги ортиб борди. Бу эса мамлакатнинг умумий фискал барқарорлигига хавф туғдирди. Нархларни тартибга солувчи мустақил регулятор ташкил этилганидан кейин ҳам электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хусусийлаштириш муваффақиятли кечмади. Тизимга бозор механизмлари фаол татбиқ этилганидан сўнггина давлат энергетика компаниясининг бюджетга салбий таъсири камайди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда ижобий натижалар кўзга ташлана бошлади.

 

Охирги янгиликлар

ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

28/03/2023Батафсил

ФАО Фарғона водийсининг чегара ҳудудлари аҳолисига қишлоқ хўжалиги техникасини топширди

25/03/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+