logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Euronews дунёни Янги Ўзбекистон билан таништиради

Euronews дунёни Янги Ўзбекистон билан таништиради

27/11/2021 14:50

ЎзЭОАВМАнинг CNN, Euronews, BBC Uzbek, Россия-24, МИР, Россия-К каби бир қатор хориж телеканаллари билан ҳамкорликда амалга ошираётган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа-дастурига мувофиқ, дунёнинг йирик тееканаллари томошабинлари Янги Ўзбекистон ҳақидаги лавҳалар, видеороликлар ва эксклюзив видеоинтервьюлар билан танишадилар.

Қайд этиш жоизки, Euronews сайтида Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилган. Ушбу саҳифада, телеканал эфирида бўлгани каби, глобал ҳамкорлик доирасида янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи барча материаллар, репортажлар ва мақолалар, шунингдек видеолавҳалар жойлаштириб борилади. Жорий йилда Euronews телеканали орқали Янги Ўзбекистон ҳақида 300 дан зиёд видеолавҳалар, 15 дан ортиқ махсус репортажлар эфирга узатилди, 10 та мақола чоп этилди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши, энергетика тармоғи, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экология масалалари, спорт ва ёш авлод, мактабгача таълим, маънавият ва маданият муҳим мавзулар бўлиб турибди.

Бугун Euronews телеканалининг инглиз тилидаги  эфирида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан интервью берилган «Кун тартиби» (Agenda) дастури намойиши бошланди. Бу Euronews телеканалидаги аҳамиятли ва нуфузли дастурлардан биридир. 

Телеканал мухбири Галина Полонская Содиқ Сафоев билан Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Президент этиб сайланганидан кейин мамлакат қандай ривожланиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича режалари қандай экани ва Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасини ривожлантириш бўйича қандай таъсир кўрсатишга интилаётгани ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бугунги Aфғонистон билан ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги, мамлакатда глобал ислоҳотларни давом эттириш, хорижий сармояларни жалб қилиш, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу дастур мақсади жаҳон аудиториясини Ўзбекистон билан, сўнгги йилларда мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар билан таништиришдан иборат. Дастур туфайли дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ўқувчилар ва томошабинлар Ўзбекистон – ғоят жадал ривожланаётган давлат ва жамият бўлиб, миллий ва халқаро инвесторлар учун янги ва катта имкониятлар бозори эканлигини билиб оладилар. Кўп жиҳатдан Ўзбекистон шарофати билан Марказий Осиё сиёсий барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик минтақасига айланиб бормоқда.

Тақдим этилган дастур Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган таъсирчан ўзгаришлар, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантириш борасида олиб борилаётган сиёсатни жаҳон ҳамжамиятига намойиш этади.

«Бу Euronews телеканалида берилган Ўзбекистон ҳақидаги бундай даражадаги биринчи интервью. Танланган мавзулар бугунги кунда Янги Ўзбекистонда кечаётган жараёнлар, ислоҳотларга жаҳон оммавий ахборот воситаларининг самимий қизиқишидан далолатдир. Биз ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз», – дейди ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Aбдухолиқов.

 

Охирги янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

17/03/2023Батафсил

Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига суд ҳукми эълон қилинди

17/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+